Ироқда худкуш портлаши оқибатида 13 киши кўз юмди

Ироқда рўй берган худкуш портлаши оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди, ўнлаб киши жароҳат олди.

Воқеа душанба куни Бағдод шаҳридан 80 километр узоқликда жойлашган Балад шаҳридаги кафелардан бирида юз берди.

Ироқда жангариларнинг муқаддас Рамазон ойида фаоллашгани кузатилган эди.

Жангарилар тамаддихоналарга ифторлик учун келганларга қарата қатор ҳужумлар уюштиргани хабар қилинган эди.

Бир неча ҳафта олдин Ал-Қойда Бағдод яқинидаги қамоқхонага уюштирган ҳужум натижасида юзлаб жанггари қамоқдан қочишга муваффақ бўлган.