Ўзбекистонда “криминал авторитет” сифатида танилган 63 яшар таниқли тадбиркор Салим Абдувалиев Италиядан Британия пойтахти Лондонга боргани айтилмоқда.
Бу ҳақда номи ошкор қилинмаган манбага асосланиб, Uzmetronom.com мустақил Интернет-газетаси хабар қилди.
Ўтган ҳафта Озодлик манбаси Салим Абдувалиев “МТС–Ўзбекистон” уяли алоқа ширкатининг иши бўйича сўроқ-саволлардан безиб Ўзбекистонни тарк этиб Италияга борганини хабар қилгани эди.
Uzmetronom.com нашри Салим Абдувалиев яқин орада Ўзбекистонга қайтмаслиги мумкинлигини ёзди.
Бироқ россиялик тадбиркор ва ҳомий, баъзи доираларда криминал авторитет, деб юритиладиган Олимжон Тўхтаохунов (Тайванчик) Озодлик мухбири билан суҳбатда Салим Абдувалиев Тошкентга аллақачон қайтганини айтди.
Тўхтаохунов тадбиркор Салим Абдувалиев ватанини севишини ва мамлакатга қайтишда ҳеч қандай муаммоси йўқ эканини таъкидлади.