Нигерияда масжидга қилинган ҳужум оқибатида 40 киши ҳалок бўлди, 20 киши яраланди.
Кондуга шаҳридаги масжидда намоз ўқиётган диндорларга қарата якшанба куни эрталабки соат 8 да ўқ отилган. Бу ҳақда минтақада алоқа тизимлари ишининг чеклангани учун жуда кеч хабар берилган.
Нигерия шимоли-шарқидаги уч вилоятда май ойидан бери ҳукумат қўшинлари жангариларга қарши амалиёт ўтказаётгани туфайли, бу ердаги алоқа тизими иши чекланган эди.
Кондугадаги масжидга қилинган ҳужум ортида мамлакатда шариат қонунлари ўрнатилишини талаб қилиб, ҳукуматга қарши курашаётган “Боко-Ҳарам” гуруҳи тургани таҳмин қилинмоқда.