Миср хавфсизлик кучлари Қоҳирада исломчилар уюштирган иккита намойишни куч билан бостириши натижасида кўплаб одам ўлдирилгани айтилмоқда.
Бу лагерлар Мусулмонлар Биродарлиги ҳаракатига дохил президент Муҳаммад Мурсий 3 июл куни ҳокимиятдан четлатилганидан кейин ташкил қилинган эди.
Чоршанба куни расмийлар намойишчиларнинг Наҳда майдонидаги лагери норозилардан тозаланганини билдирди. Айни пайтда Рабаа ал-Адавия масжиди олдидаги намойишчиларнинг нисбатан каттароқ лагерини куч билан тарқатиш амалиёти давом этаётгани телевидение орқали намойиш қилинмоқда.
Ҳалок бўлганлар сонига оид турли хабарлар келмоқда. Мурсийнинг Мусулмонлар биродарлиги ҳаракати бир неча юз киши ҳалок бўлганини айтмоқда. Лекин Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги 13 киши, жумладан беш полициячи ўлдирилганини баён қилди.
Европа Иттифоқи ва Германия барча томонларни босиқликка чақирди.