Миср полицияси собиқ президент тарафдорлари намойишини тарқатмоқда
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Миср хавфсизлик кучлари Қоҳирада исломчилар уюштирган иккита намойишни куч билан бостириши натижасида кўплаб одам ўлдирилгани айтилмоқда.
Бу лагерлар Мусулмонлар Биродарлиги ҳаракатига дохил президент Муҳаммад Мурсий 3 июл куни ҳокимиятдан четлатилганидан кейин ташкил қилинган эди. Чоршанба куни расмийлар намойишчиларнинг Наҳда майдонидаги лагери норозилардан тозаланганини билдирди. Айни пайтда Рабаа ал-Адавия масжиди олдидаги намойишчиларнинг нисбатан каттароқ лагерини куч билан тарқатиш амалиёти давом этаётгани телевидение орқали намойиш қилинмоқда.