Москва Литва Россия фуқаросини АҚШга топширганидан норози

Россия Литва томонидан россиялик Дмитрий Устиновнинг АҚШга экстрадиция қилинишини номаъқбул ҳаракат сифатида баҳолайди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, Устиновга АҚШ томонидан билдирилган ноқонуний савдо айблови шубҳалидир.

“Биз АҚШнинг специфик “одил судлови” жабрдийдаларига айланган фуқароларимизга нисбатан қилинаётган адолатсизликларга жим қараб тура олмаймиз”, дейилади баёнотда.

Чорашанба куни Литва аппеляция суди Дмитрий Устиновни АҚШга топшириш ҳақида ҳукм чиқарган. Қўшма Штатлар Россия фуқаросига 25 март куни АҚШда “қурол сифатида қабул қилинган маҳсулотларни контрабанда қилганлик айбловини билдирган эди. Устинов АҚШ суди томонидан айбдор деб топилса, 20 йилга қамиалиши мумкин.

Устинов 15 апрел куни АҚШ сўрови билан Вильнюс аэропортида қўлга олинган эди.