Озодликнинг туркман хизматига интервю бергани учун наркология диспансерида икки йил давомида мажбурий равишда даволанган Туркманистон собиқ маданият ва спорт ишлари вазири Гелдимурод Нурмуҳаммедов оиласи бағрига қайтди.
Туркманистоннинг собиқ маданият ва спорт ишлари вазири 61 яшар Гелдимурод Нурмуҳаммедов (Geldimyrat Nurmuhammedow) ëпиқ турдаги наркология диспансеридан чиқарилди.
Бу ҳақда хабар қилган Озодликнинг Туркман ҳизматига кўра¸ 1992 йилдан 1995 йилгача Туркманистон маданият ва спорт ишлари вазирлигини бошқарган Гелдимурод Нурмуҳаммедов мамлакатдаги яккапартиявий тизимни танқид қилганидан кейин мажбурий даволанишга ëтқизилган.
Собиқ вазир 2011 йил декабр ойида Озодлик радиоси билан суҳбатда Туркманистондаги бир партиявий тизимнинг тараққиëт йўлида тўғаноқ бўлаётганини таъкидлаган эди.
Суҳбатдошга кўра, мамлакатда фақат биттагина “Туркманистон демократик партия”сининг мавжудлиги “сайловларни манипуляция қилиш воситасидир”.
Собиқ вазир Гелдимурод Нурмуҳаммедов 2011 йили сайловлар арафасидаги интервюсида, мамлакатни Туркманбоши вафотидан кейин бошқараëтган раҳбарият сиëсатини юзаки деб баҳолаган эди:
- Бизга туб ислоҳотлар лозим. Масаланинг илдизига қараш керак. Менимча инсон ҳуқуқлари¸ демократия деган тушунчалар бор. Адолатли ва тенг имконли сайловларнинг ўтказилиши борасидаги ғояларнинг аксари ерга кўмилди. Яна бир ҳолат эса ҳийла ва иккиюзламачилик сиëсатида кўринади. Конституцияда бир тушунча бор. Давлатнинг асосий тамсилчиси халқ деган. Буни ëнида давлат ҳам учга бўлинади. Ижро ва қонун чиқарувчи ҳукумат ва бунинг ëнида адолатли судлов тизими. Туркманистондаги бугунги вазиятда давлат ҳокимиятининг бу тизимлари фалаж холда эканини кўрамиз. Бу тизимлар бир- биридан айри холда ишлагандагина ислоҳот самарасини кўра оламиз, деган эди собиқ вазир Нурмуҳаммедов Озодлик мухбирига.
Туркманистон Давлат Хавфсизлик қўмитасининг муттасил назорати остида бўлган Нурмуҳаммедов ўша пайтда халқаро ширкатлардан бирида маслаҳатчи бўлиб ишлар эди.
Оила тирикчилиги эса Нурмуҳаммедовга қарашли бўлган “Асбоб” қурилиш ширкати орқасидан кечар эди.
Гелдимурод Нурмуҳаммедов Озодликка интервю берган куннинг эртасига “Асбоб” қурилиш ширкати солиқ идоралари тарафидан ëпиб қўйилди.
Нурмуҳаммедовнинг ўзи эса ярим йил муддатга Тошҳовуздаги наркология диспансерига мажбурий даволанишга жўнатилди. Лекин бу "муолажа" икки йилга чўзилди.
Собиқ вазир бошига тушган кўргуликни тафтиш қилган инсон ҳуқуқлари бўйича Amnesty International ташкилоти Нурмуҳаммедовнинг наша чекмаслигини аниқлаб¸ унга қўйилган ташхиснинг нотўғри эканлиги ҳақида маълумот тарқатди.
Amnesty International ташкилотига кўра, Нурмуҳаммедовнинг мажбурий даволаш мақсадида қамаб қўйилиши, у билдирган эркин фикрлар оқимини тўсиш учун қилинган ўч олиш амалиëтидир.