Исроил 1995 йилда Серебреницада мусулмонларни оммавий қатлиом қилганликда ва геноцидда айбланаётган Александр Цветковични Боснияга топширди.
Исроил фуқаролигини қабул қилган босниялик серб Цветкович 2011 йилнинг январида халқаро суд қарорига биноан қўлга олинган эди. У хотини яҳудий бўлгани ва бу хотинидан бир неча фарзанд кўргани учун Исроил фуқаролигини сақлаб қолган.
Исроил геноцидда айбланаётган ўз фуқаросини биринчи марта бошқа давлатга топширмоқда.
Цветкович собиқ Югославия ҳудудида 90-йиллардаги урушда ҳарбий жиноятларни содир этганлар ишини кўриб чиқаётган Сараево судига олиб келинади.