Ҳусни Муборак шу ҳафта озод қилиниши мумкин

Egypt -- Ousted President Hosni Mubarak sits inside a dock at the police academy on the outskirts of Cairo, April 15, 2013

Мисрдан олинган хабарларга кўра, мамлакатнинг собиқ президенти Ҳусни Муборак жорий ҳафтада озодкликка чиқарилиши мумкин.

Миср адлия расмийларига кўра, душанба куни Қоҳира суди коррупцияга оид айбловлар билан ҳибсда бўлган 85 ёшли Муборакни озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилган. Муборакнинг адвокати ўз мижози икки кун ичида озодликка чиқишини кутаётганини билдирди.

Бироқ суд Муборакнинг икки ўғли Гамал билан Алаани қамоқда қолдириш тўғрисида қарор қилгани айтилмоқда. Муборак ўғиллари ҳам давлат маблағларини ўзлаштирганликда айбланмоқда.

Собиқ презиентнинг ўзи ҳам яна иккита жиноят ишида айбланувчи сифатида ўтмоқда. Суд маҳкама бошлангунига қадар Муборак очиқда бўлиши мумкин, дея қарор қилган.

Ўтган йили у 2011 йилдаги исён пайтида намойишчиларни ўлдиришда иштирок этганликда айбланиб, умрбод қамоққа ҳукм қилинган эди. Лекин шу йилнинг январь ойида аппеляция маҳкамасида бу айбловлар бўйича оқланган эди.

2011 йилдаги инқилоб пайтида ҳокимиятдан ағдарилган Муборак ноқонуний тарзда даромад олганлик бўйича яна бир иш бўйича ҳам тергов қилинмоқда. Лекин унинг адвокати бу иш тез орада ҳал қилинишига ишончи комил эканини айтмоқда.