Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Диас Раҳматов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Диас Раҳматов

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Диас Раҳматов 19 август куни 76 ёшида вафот этди.

Диас Раҳматов 1937 йилнинг 28 февралида таваллуд топган. У 1959 йилда Тошкентнинг театр ва рассомлик санъати институтини якунлаган, 1957 йилдан Тошкентдаги Ҳамза номидаги театрда фаолият юритиб келган.

Диас Раҳматов кино мухлисларига “Суюнчи”, “Келинлар қўзғалони”, “Майсаранинг иши”, “Абдуллажон”, “Бомба”, “Кичкина одамлар” ва бошқа қатор фимлардаги роллари билан яхши таниш.