Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг назорат-тафтиш бошқармаси томонидан “Шўртангазкимё” унитар шўъба корхонасида олиб борилаётган режали текширишлар чоғида Қашқадарё вилоят прокурори, “Шўртан” футбол клуби фахрийлари сардори Худойқул Турдибоев лавозимидан четлатилиб, тергов ишларига жалб қилинди.
Қашқадарё вилоят прокуратурасининг матбуот хизмати собиқ прокурорнинг 15 август куни ҳибсга олингани факти юзасидан изоҳ бермади, айни пайтда унинг лавозимдан четлатилганини тасдиқлади.
Шунингдек, жиноят иши доирасида “Шўртан” клуби бошлиғи Илҳом Норчаев ҳам ҳибсга олиниб, Бухородаги Отбозор қамоқхонасига жойлаштирилган.
Текширишлар натижасига кўра, адлия катта маслаҳатчиси бўлган Турдибоев гўё клуб бошлиғи Илҳом Норчаев воситасида “Шўртангазкимё” маъмуриятини “Шўртан” футбол клуби фахрийларини спорт формалари ва анжомлари билан таъминлаш, шунингдек, мўъжаз стадион қуриб беришга мажбурлаш орқали мансаб ваколатини суиистеъмол қилган.
- Прокурор ҳалол одам эди. У “Шўртангазкимё”дагилардан шунчаки фахрийларга ҳам эътибор беришни сўраган. Ҳомийлар эса: “Прокурорнинг ўзи айтиб турибди-ку” деб, ҳомийликни талон-тарожга айлантиришди. Бу воқеа баҳона вилоят ҳокими Жўраев доим сўзини икки қилиб келган прокурордан ўч олмоқда, - дейди мажмуа ходимларидан бири.
Маълумотларга кўра, футбол баҳонасида вилоятнинг Касби туман прокурори Абдувоҳид Жўралов ҳам лавозимидан четлатилган.
Ўзбекистонда футболга мажбурий ҳомийлик ҳукумат раҳбарлари томонидан рағбатлантирилиши ва бу иш мулозимнинг хизмат пиллапоялари бўйлаб ўсишига замин бўлиши маълум.