Ўзбекистонда мамлакат хорижида чоп қилинган диний адабиётларни экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида ишлаб чиқилаётган низомни 2013 йилнинг тўртинчи чорагида якунига етказиш режаланмоқда.
Podrobno.uz сайти хабарига кўра, мазкур ҳужжатни ишлаб чиқиш Дин ишлари қўмитаси, Адлия вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига топширилган. Низомни ишлаб чиқиш бўйича ишлар поёнига етгач, у ҳукумат қарори билан тасдиқланиши керак бўлади.
Ўзбекистонда амалда бўлган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, хорижда чоп этилган диний адабиётларни мамлакатга олиб кириш ва сотиш қонунчиликда белгилаб қўйилган тартибда экспертизадан ўтказилганидан кейин амалга оширилиши лозим.