Қирғизистон Бош вазири Жонторо Сатибалдиев мамлакат шимолида қора ўлат қайд этилганига оид хабар ортидан вазиятни ўз назоратига олгани айтилмоқда.
Бош вазир маъмурияти матубот котибининг душанба куни маълум қилишича, Сатибалдиев Ак-Суу туманида дизинфекция ва маҳаллий аҳоли орасида вакцинация ишларини ташкил қилишни буюрган.
Қирғизистон Давлат санитария назорати марказининг душанба куни маълум қилишича, ўтган жума куни 15 ёшли бола қора ўлатдан нобуд бўлган. Расмийлар тахминича, касаллик болага касалланган бурга чақишидан юққан бўлиши мумкин.
Унинг жасади куйдирилиб, фавқулодда эҳтиёткорлик билан кўмилган. Эпидемияни назорат қилиш комиссиясига кўра, ҳодиса қайд этилган туманда 100 киши, жумладан 19 нафар тиббий ходим текширув учун карантинга олинган.
Бундан олдин Қирғизистонда қора ўлатдан ўлим ҳолати сўнгги бор 1981 йилда қайд қилинган.