Россиянинг Ингушетия Респубкликаси Миллий хавфсизлик кенгаши раиси отиб ўлдирилди.
Россия Тергов қўмитаси эълон қилган баёнотга кўра, Аҳмад Котиев сешанба куни эрталаб Нижние Ахалуки қишлоғи олдида машинада кетаётган пайтда пистирмага дуч келган. Қуролланган номаълум шахслар ҳужуми оқибатида Котиевнинг ҳайдовчиси ҳам ўлдирилган.
Ҳужум ортида ким тургани ҳозирча маълум эмас. Ингушетия Президенти Юнусбек Евкуров қотиллик Котиевнинг минтақада исломчи жанггариларни йўқ қилиш ҳаракатларига бевосита боғлиқ, дея таъкидлади.
Евкуровнинг Россия матбуотига айтишича, Котиев “бандитларни қуролни ташлаб, нормал ҳаётга қайтариш ҳаракатлари самарали бўлган”. Унинг қотилларини топиш “ор-номус масаласи бўлади”, дея қўшимча қилди Евкуров.