Ўзбекистонда маиший техника ишлаб чиқарувчи Artel ширкати смартфон ишлаб чиқаришни тўхтатди.
Uznews.net нашрининг ширкатдаги номи сир тутилишини истаган манбага таяниб хабар беришича, Ўбекистонда ишлаб чиқарилган смартфонларнинг сифати пастлиги ва нархининг қимматлиги туфайли уларнинг сотилиши суст бўлмоқда. Шунинг учун ҳам ширкат смартфон ишлаб чиқаришни тўхтатишга қарор қилган.
“Artel Adi5 смартфонининг нархи 170 доллар. Бу пулга эса HTC, Sony, LG ёки Nokia ширкатларининг сифатли, лекин арзонроқ смартфонларини сотиб олса булади”, деб ёзади Uznews.net.
Artel смартфонлари Ўзбекистон бозоридаги рақобатга бир йил ҳам дош бера олмади. Ширкат смартфонлар ишлаб чиқаришни 2012 йилнинг декабрида бошлаган эди.