Франция президенти Франсуа Олланд Сурияда тинч фуқароларга нисбатан кимёвий қурол қўллаганларни “жазолашга тайёр” экани тўғрисида баёнот берди.
Сешанаба куни Парижда чиқиш қилган Олланд Суриядаги фуқаролар уруши “бутун дунёдаги тинчликка раҳна солаётгани”ни айтиб, ўз мамлакати Сурия мухолифатига ҳарбий кўмак кўрсатишга тайёр эканини билдирди.
Аввалроқ Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Сурияда кимёвий қурол қўлланилганидан кейинги даврда жаҳон ҳамжамияти қўл қовуштириб ўтирмаслиги кераклиги ҳақида гапирган эди.
АҚШ Мудофаа вазири Чак Хейгел президент Барак Обама буйруқ берса Америка ҳарбийлари ҳаракатланишга тайёр эканини билдирган.
Россия Ассад тарафидаги қўшинлар кимёвий қурол ишлатганига оид иддаоларни тасдиқловчи далиллар йўқ, деб ҳисоблайди.
Чегара билмас шифокорлар ташкилоти ўтган чоршанба куни Дамашқ яқинида амалга оширилгани иддао қилинаётган кимёвий ҳужум оқибатида камида 355 киши ҳалок бўлганини айтмоқда.