Грузияда юзлаб мусулмонлар Самцхе-Джавахети минтақасидаги Чела қишлоғида масжид минораси бузилганига норозилик сифатида Тбилисида норозилик намойишига йиғилди.
Полиция норозиларни куч билан тарқатгани ва 21 одамни қўлга олгани хабар қилинди. Ахборот агентликлари республиканинг турли ҳудудларида яшовчи мусулмонлар қўлга олинганларни озод қилиш талаби билан пойтахт Тбилисига йўлга чиққани ҳақида маълумот тарқатмоқда.
Грузин расмийлари Чела қишлоғидаги насроний жамоаси талаби билан душанба куни масжид минорасини бузиб ташлагани айтилмоқда.
Грузия мусулмонлари муфтийси Жамол Паксадзе масжид минорасининг бузилишини инсон ҳуқуқларини паймол этилиши қаторида баҳолади.