Белорус Бош прокуратураси Россия элчиси Александр Суриковнинг “Уралкалий” ширкати раҳбари Владислав Баумгертнерни ҳибсдан озод қилиш илтимосини ўн кун мобайнида ўрганиб чиқади.
Сешанба куни Белоруснинг Москвадаги элчиси Игорь Петришенко Россия фуқароси Баумгертнерни Минскда ҳибсга олиниши юзасидан Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилган эди.Россия расмийлари Баумгертнернинг қўлга олиниши иттифоқчилик тамойилларига зид ҳаракат эканини билдирган.
.Россиянинг “Уралкалий” ширкати бош директори, “Белорус калий ширкати” кенгашининг раиси Владислав Баумгертнер хизмат салоҳиятини суистеъмол қилганликда айбланиб, душанба куни ҳибсга олинган эди. Унга билдирилган айблов судда тасдиқланса, у уч йилдан ўн йилгача қамалиши мумкин.