Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда қора ўлат эпидемияси хавфи йўқлигини расман билдирди.
Вазирлик тарқатган маълумотда айтилишича, етти киши қора ўлатга чалинганликда шубҳа қилиниб касалхонага ётқизилган. Бироқ ҳозирча уларнинг қора ўлатга чалингани аниқ тасдиқлангани йўқ.
Қора ўлат пайдо бўлган Ақ-Суу тумани ҳудудида 500 шифокор бир неча кун ичида 37 минг аҳолини назоратдан ўтказди. Касалхонага қора ўлатга чалинган бемор билан алоқада бўлган 160 одам ётқизилди.
25 август куни Ақ-Суу туман касалхонасида 15 ёшли Темирбек Исакунов қора ўлатдан вафот этгани аниқланган эди.