Афғонистоннинг Фараҳ вилоятида Толибон жанггарилари уюштирган ҳужум оқибатида афғон миллий полициясининг 15 ходими ўлдирилиб, яна 10 нафари жароҳатлангани хабар қилинмоқда.
Мамлакат ғарбида жойлашган Фараҳ вилояти ҳокимлиги матбуот вакили Абдул Раҳмон Жавандаийга кўра, полиция ходимлари чоршанба куни Бола Балиқ туманини айланиб юрган патрул сафида бўлган ва Толибон жанггарилари пистирмасига учрган.
Жавандаийнинг Озодлик афғон хизматига айтишича, ҳалок бўлганлар орасида полиция бўлинмаси бошлиғи Омон Хон ҳам бўлган.
Чоршанба куни Афғоснистон хавфсизлик хизмати расмийлари Озодликка Фараҳ вилоятининг Бола Балиқ туманида ҳарбий ҳаракатларни бошланиши ҳақида гапириб берган эди. Бу операция вилоятни қўшни Қандаҳор ва Ҳирот шаҳарлари билан боғловчи асосий йўлда жанггарилар ҳужумлари кўламининг ошишига жавобан ўтказилмоқда.