Британия парламенти Сурияда ҳарбий интервенция бошлашга қарши чиқди

Британия парламенти Сурияда ҳукумат кучларига қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлашга қарши чиқди.

Қуйи палата депутатларининг 285 нафари ҳарбий ҳаракатларга қарши, 272 нафари эса ҳаракатларни қўллаб овоз берди.

Ҳарбий амалиётлар тарафдори бўлган мамлакат Бош вазири Дэвид Камерон парламент қарорига қарши чиқмаслиги ва Сурияда ҳарбий интервенция бошлашга рухсат бермаслигини билдирди.

Камерон Сурия ҳукумати кучлари ўтган ҳафта исёнчиларга қарши кимёвий қурол ишлатгани ҳақидаги иддаолардан сўнг президент Башар Ассад кучларига қарши ҳужумлар уюштириш тарафдори бўлиб келаётган эди.

АҚШ президенти Барак Обама Сурия ҳукуматига ҳарбий таъсир кўрсатиш масаласида бир қарорга келмаганини айтди. Айни пайтда Обама кимёвий қурол қўллаганлар жазоланмасдан қолмаслиги кераклигини урғулади.