Тожикистон парламенти мамлакат президент сайловини 6 ноябрь кунига белгилади.
Жума куни парламентнинг юқори ва қуйи палаталари ялпи мажлисида бешала партия вакиллари бир овоздан бу қарорни маъқуллади.
Навбатдаги сайловда ҳам президент Имомали Раҳмоннинг ғалаба қилиши кутилмоқда. Тожикистонни 21 йилдан бери бошқариб келаётган Раҳмон ўтган сафар 2006 йил ноябрьда ўтказилган сайловда ҳам 79 фоиз овоз билан қайта сайланган эди.
1992 йилда Тожикистон ҳукумати тепасига келган Раҳмон 1994 йилда президент мақомига ўтган. У 2003 йилда ўтказилган референдум натижасида қайта сайланиш ҳуқуқини қўлга киритган.
Президент Раҳмон иқтидордаги Тожикистон Халқ Демократик партияси етакчиси ҳисобланади. У навбатдаги сайловлар эркин ва шаффо ўтказилишини ваъда қилган.