Associated Press юқори лавозимли АҚШ амалдорининг Эронга нисбатан жорий қилинган санкциялар туфайли Исломий Республика нефтдан тушган миллиардлаб доллар даромадини ололмаяпти, деган сўзларидан иқтибос келтирмоқда.
Хабарга кўра, Эроннинг нефтдан олган пуллари хориждаги банк ҳисоб рақамларига тушмоқда, лекин расмий Теҳрон бу ҳисоб рақамларига дахл қила олмаётир.
Associated Press агентлигига кўра, шахси сир қолиши шарти билан гапирган мулозим, санкциялар натижасида Эрон иқтисодига келтирилаётган зарарга оид АҚШ ҳукумати ҳисоб-китобларини агентликка тақдим қилган.
Хабар қилинишича, АҚШ ҳукумати тахминига кўра, Эрон ҳар ойида 1,5 миллиард доллар миқдорида зарар кўрмоқда. Бу ҳисоб-китобларга кўра, жорий йилда Эроннинг нефтдан олган умумий даромади ойига ўртача 3,4 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган.