Олмаотадаги концертдан кейин саккиз киши касалхонада қолмоқда

Шанба куни Олмаота шаҳрида концерт пайтида рўй берган тартибсизликлардан кейин саккиз киши касалхонада қолмоқда.

Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмийларига кўра, тартибсизликлар оқибатида 90га яқин одам тиббий ёрдам сўраб, мурожаат қилган.

Шанба куни Олмаота шаҳридаги савдо марказида концерт уюштирган қўшиқчи Қайрат Нуртас томошани вақтидан илгарироқ тугатиши сабаб бўлиб, мухлислар саҳнага яқинлашиш учун полиция кордонини ёриб ўтди.

Намойишчилар саҳнага тош ва шишаларни отиб, стоянкада турган машиналарга шикаст етказди. Полиция 165 кишини қўлга олгани айтилмоқда.

Безорилик моддаси бўйича жноят иши қўзғатилган. Қўшиқчи Нуртас душанба куни Озодлик билан суҳбатда концерт ташкилотчиларини лаёқатсизлик ва тегишли хавфсизлик чораларини кўрмаганликда айблаб, ҳодиса холис тергов қилини керак, дея билдирди.