Франция разведкаси: Кимёвий ҳужумни фақатгина Башар ал-Ассад кучлари амалга ошириши мумкин бўлган

Франция ҳукумати ўтган ойда Дамашқ яқинида рўй берган кимёвий ҳужумни фақатгина Сурия ҳукумати тарафидаги кучлар амалга ошириши мумкин бўлган, демоқда.

Франция разведка ҳисоботида айтилишича, 21 август кунги ҳужумда “кимёвий моддалар кенг қўлланилган”. Мазкур ҳужум оқибатида камида 281 киши нобуд бўлгани ҳам айтилади ҳисоботда.

Айни пайтда, Вашингтонда гапирган АҚШ Сенатори Жон МакКейн президент Барак Обама конгрессни Сурияга ҳарбий ҳужум уюштириш режаларига кўндириш учун қаттиқ ҳаракат қилишига тўғри келади, дея баён қилди.

МакКейн, шунингдек, АҚШ Конгресси Обаманинг Сурияга ҳарбий ҳужум қилиш режаларини маъқулламаса, бунинг ҳалокатли оқибатлари бўлади, дея огоҳлантирди.

Сурия Президенти Башар ал-Ассад Францияда чиқадиган “Le Figaro” газетасига берган интервьюисда ўз ҳукумати кимёвий қурол қўллаганига оид иддаоларни “мантиқсиз”, дея инкор қилди.