Исроил АҚШ билан бирга ракета синовини ўтказганини тан олди

Синов АҚШ Сурияга ҳарбий ҳужумга тайёргарлик кўраётган пайтга тўғри келди.

Исроил расмийлари сешанба куни яҳудйи ҳарбийлари Ўртаер денигизида АҚШ билан биргаликда ракеталар синовини ўтказганини билдирди. Сал аввалроқ Россия огоҳлантирув тизимлари денгиз узра иккита “объектни” аниқлаганини маълум қилган эди.

Исроил Мудофаа вазирлигининг сешанба куни маълум қилишича, аксир-ракета мудофаа тизимида ишлатиладиган ракета синовдан ўтказилган. Синов Россия Мудофаа вазирлиги ўз радар тизимида ракеталар учирилгани қайд қилинганини маълум қилган пайтда ўтказилгани айтилмоқда.

Дастлаб Исроил ҳарбийлари ракета уирилгани ҳақида хабари йўқлигини айтаётган эди. Сурия армиясиидаги манба мамлакат ҳудудига ҳеч қандай ракета тушмаганини маълум қилди. Россия матбуотида берилаётган хабарларга кўра, “объектлар” денгизга тушган.

Бир-бирига зид хабарлар АҚШ Сурияга эҳтимолий ҳарбий ҳужумга тайёргарлик доирасида ҳарбий кемаларни Ўртаер денгизига ташлаётган пайтга тўғри келмоқда.