Оқ уй АҚШ Сенати қўмитаси президент Барак Обаманинг Сурияга ҳарбий зарба бериш режасини маъқуллаганини олқишлади.
Оқ уй матбуот вакили Жэй Карни сенатнинг ташқи алоқалар қўмитаси томонидан маъқулланган чора АҚШ миллий хавфсизлигини мустаҳкамлайди ва Сурия Президнти Башар ал-Ассад режимининг кимёвий қурол арсеналига путур етказади, дея баён қилди.
Вашинтон Ассад режимидан кўраётган киёвий ҳужумга жавобан куч қўллаш тўғрисидаги резолюция чорашнба куни сенат қўмитасида 10-7 овоз билан маъқулланди.
Маъқулланган режага кўра, ҳарбий операцияга кўпи билан 90 кун ажратилади ва жанговар қўшинлар иштирокини тақиқлайди. Мазкур режа АҚШ Сенати муҳокамасига келаси ҳафта ҳавола қилинади.
Ҳарбий операция режаси сенат қўмитасида овозга қўйилишидан аввал Обама Дамашқ режимининг кимёвий ҳужумига жавоб қайтарилмаса халқаро ҳамжамиятга бўлган ишонч йўқолишидан огоҳлантирди.