Покистоннинг қабилалар назоратидаги минтақасида АҚШга қарашли экани айтилаётган пилотсиз учқич ҳужуми оқибатида камида олти жангари ўлдирилгани айтилмоқда.
Покистон хавфсизлик идораларига кўра, жума куни Шимлоий Вазиристоннинг Афғонистон билан чегарадош Даргоҳ Манди қишлоғига иккита ракета отилган. Ҳалок бўлганлар Ҳаққоний тармоғига оид жангарилар бўлган.
Ҳаққоний тармоғи Афғонистондаги АҚШ қўшинларига қарши ҳужумларни уюштириб туради.
Покистон ўз ҳудудида АҚШ тарафидан пилотсиз учқич ҳужумларини мамлакат суверенитетининг бузилиши, деб уларга қарши чиқиб келади. Таҳлилчилар фикрича, Қўшма Штатлар кейинги пайтларда дрон ҳужумларини камайтирган.