Туркманистон: 15 йиллик айрилиқдан кейинги саëҳат

Эски ва янги: Туркманистон пойтахти Ашхобод яқинида чўпон қўй боқиб юрган ерларга яқин жойларда янги кўп қаватли бинолар қад кўтармоқда. 

Ашхободда янги турар-жой бинолари ва янги мавзелар жадаллик билан кўпаймоқда. Ўнгда Туркман пойтахтида қурилган спорт майдончаси¸ чапда Аннагурбан туғилиб ўсган Дўстлик қишлоғининг 40 йил олдинги кўриниши. 

Ашхобод кўчаларидаги янги қурилган турар-жой биноларини сотиб олишга Туркманистонда камдан кам одамнинг қурби етади. Ўртача ойлик 300 доллар атрофида бўлган мамлакатда квартиралар 170-200 минг доллар туради. Кўчалар ҳатто яхши об-ҳаво шароитида ҳам бўш¸ кўчада одамлар жуда ҳам кам.

Ашхободдаги янги қурилишлардан фарқли равишда кўплаб одамлар ҳалигача эски¸ тор уйлар яшашади. Аммо уларнинг машиналари алоҳида ҳикоя. Кўчада совет автомобилларини кўриш амримаҳол. Уларнинг ўрнини Toyota ва бошқа ғарб машиналари эгаллаган.

Маҳаллий бозорлар Туркманистон ҳаëтининг бир қисми бўлиб келган. Ҳозир бозорлар анча катта¸ ҳар доимгидан ранг баранг¸ шу билан бирга қиммат.

Мана шу кўп қаватли бинода Аннагурбаннинг уйи бор эди¸ аммо ҳукумат у қочиб кетгандан кейин уйни тортиб олган.

Туркманистоннинг иссиқ ва қуруқ иқлимига қарамасдан Ашхободнинг асосий кўчаларида гул экаëтган ўнлаб ишчиларни кўриш мумкин.

Туркманистоннинг энг эски театрига классик шоир Мулланафас номи берилган. 1995 йилда театр ҳукуматга қарши намойиш марказига айланган эди.


Ашхободда Иккинчи жаҳон уруши қурбонларига ўрнатилган ëдгорлик. Аннагурбаннинг тоғаларидан бири Аннамурат 23 ëшида урушда ҳалок бўлган. Унинг қабрини 40 йилдан кейин Беларусда топишган.

Ашхободдан Дўстликка йўл. Аннагурбан бундан 15 йил олдин юрган бу йўл анча яхшироқ эди. Унинг опаси мана шу йўлда автоҳалокатда вафот этган.  


Оила даврасида: Аннагурбан 6 яшар жияни Гултожнинг ëнида. Аннагурбаннинг айтишича¸ унинг уйга қайтишининг энг ҳаяжонли дақиқалари қариндошлари ва дўстлари билан қайта бирлашуви бўлган.


Туркманистон анъанавий пишириғи бўғирсоқ.

Қўйлар отари Аннагурбанга чўпонлик қилган бобосини эслатади. У 1937 йилда совет ҳукумати томонидан коллективлаштиришга қарши душман сифатида 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Беш йил жазо муддатини ўтаб қайтиб келган. 


Ëвшан Аннагурбаннинг отаси Бошим (ўнгдан иккинчи) қишлоқдошлари билан. Бошим 46 йил ўқитувчилик қилган.

Тандирда ëпилаëтган туркман нони.

Аннагурбаннинг жияни Бегенчга (ўнгда) ўхшаган ëшлар вақтларини карта ўйнаб ўтказишади.

Дўстликка олиб кирувчи йўл.

Волга машинасининг ичи. 25 йил олдин Волга машинасига эга бўлиш жуда катта бахт эди. Ҳозир бу машиналар иккинчи даражага тушган ва туркманларнинг кўпчилиги чет эл машиналарини танлашади. 

Дўстликдаги бузилган кўприк.

Баъзан болалар қишлоқлар орасидаги йўлни пиëда босиб ўтишади.

40 йиллар олдин Аннагурбан мана шу одамларга ўхшаб ишга тракторда борган.

Туркманистонда қўлбола каналлар жуда ҳам кўп.


Копетдоғ Туркманистон-Эрон чегарасида жойлашган. Аннагурбан Ашхобод-Дўстлик ўртасида қатнаб бу йўлдан жуда кўп маротаба ўтган. "Бу тоғнинг гўзаллигини орадан 15 йил ўтиб уйга қайтганимда ҳис қилдим" дейди Аннагурбан.