Қозоғистон ҳукумати мигрантларни ишга ёллашни соддалаштиришга қаратилган янги қонунни жорий қилмоқчи.
Қозоғистон Ички ишлар вазири Серик Саинов жума куни қилган чиқишида мазкур қонун 2013 йилнинг охирига қадар қабул қилиниши мумкинлигини айтди.
Тангринюс агентлиги онлайн тарзда уюштирган матбуот анжуманида гапирган Саинов янги қонунчиликка кўра, меҳнат муҳожирлари Қозоғистон фуқаролари билан меҳнат шартномасини имзолаши биланоқ Қозоғистон миграция полициясида ишга рухсатнома олишлари мумкин бўлади.
Шунингдек, ички ишлар вазирлиги эълон қилган янги қонунга кўра, хориж фуқаролари Қозоғистон ҳудудида олти ой эмас, бир йил давомида қолишлари мумкин бўлади.
Ўзбекистонлик юз минглаб меҳнат муҳожири Қозоғистонда қурилиш, қишлоқ хўжалик ва бошқа соҳаларда ишлаб тирикчилик қилади.