Синай ярим ороли шимолида шанба куни ўтказилган йирик ҳарбий амалиёт чоғида 10 нафар муҳтамал жанггари ўлдирилди, 20 нафари ярадор қилинди ва 15 нафари қўлга олинди.
Бу ҳақда Миср ҳарбийлари Франс-пресс агентлигига маълум қилганлар.
Ҳарбийларга кўра, Ал-Қоида билан алоқадор бўлган жанггарилар яширинмиш жойларга авиазарбалар берилган, Ғазо минтақаси чегараси бўйлаб танклар ва зирҳли техника тизиб ташланган.
3 июл куни президент Муҳаммад Мурсий ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан четлатилганидан кейин қарийб ҳар куни полициячи ва ҳарбийларга ҳужумлар бўлиб турибди.
Миср собиқ президенти Мурсийга шанба куни янги айблов – судни таҳқирлаганлик айблови ҳам қўйилгани маълум бўлди. Тергов маълумотларига кўра, ўз чиқишларидан бирида Мурсий бир гуруҳ ҳакамларни 2005 йилдаги парламент сайлови натижаларини сохталаштирганликда айблаб чиққанди.
Ўтган ҳафтада Мурсийга “Мусулмон Биродарлиги” ҳаракатининг бошқа раҳбарлари билан бирга айблов эълон қилинганди ва собиқ президент 2012 йил декабрида намойишчиларни ўлдиришга чақирганлик айблови билан судланиши очиқланганди.
Мурсийнинг тарафдорлари унга қарши олға сурилаётган айбловларнинг барчаси сиёсий сабабга эга эканини таъкидлаб, уни ҳокимиятга қайтариш талаби билан намойишлар ўтказишда давом этмоқдалар.
Миср собиқ президенти Муҳаммад Мурсий айни пайтда қаерда сақланаётгани маълум эмас.