Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпин Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таклифига биноан 8 сентябр куни Тошкентга давлат ташрифи билан келди.
Хитой раҳбарини аэропортда президент Ислом Каримов кутиб олди.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, Си Цзинпиннинг давлат ташрифи доирасидаги асосий тадбирлар 9-10 сентябрга мўлжалланган.
Хабарларга кўра, икки давлат раҳбарлари учрашувида ўзаро муносабатларнинг ҳозирги аҳволи, Ўзбекистон-Хитой стратегик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш истиқболлари, савдо-иқтисодий ва инвестиция борасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, минтақавий долзарб муаммолар бўйича ўзаро фикр алмашиш кутилмоқда.
Музокаралар сўнггида давлат раҳбарлари дўстлик ва ҳамкорлик ҳақидаги шартнома, икки томонлама стратегик ҳамкорлик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларация, шунингдек, иқтисодий соҳага оид қатор ҳужжатларни имзолаши режаланган.
ХХР Ўзбекистондаги элчиси Чжан Сяога кўра, сўнгги 20 йил давомида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш 50 баробарга кўпайган.
Жорий йилнинг 7 ой давомида ўзаро савдо айланмаси 60 фоизга кўпайиб, 2 миллиард 540 миллион АҚШ долларини ташкил этган.
Бу Си Цзинпиннинг Хитой раҳбари сифатида Ўзбекистонга биринчи ташрифидир.
Цзинпин Ўзбекистонга ташрифидан олдин Туркманистон, Россия ва Қозоғистонга сафар қилди.