Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги одам кўп йиғиладиган объектлардаги Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқлаш киритди.
Ички ишлар вазири буйруғига кўра, эндиликда Ўзбекистонда пуфакларни шиширишда ёнувчи газдан фойдаланиш тақиқланади.
Мазкур қарор одам кўп йиғиладиган жойларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилингани айтилмоқда.
Norma.uz сайти маълумотларига кўра, ёнувчи газга водород, углерод оксиди, водород сулфид, метан, этан, этилен каби газсимон углеводородлар киради.
Ўзбекистонда одам кўп йиғиладиган жойларда Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ҳамма учун мажбурий талаб бўлиб, унга мулкчилик шакли ва фаолият туридан қатъий назар, барча ташкилотлар ходимлари ва фуқаролар амал қилиши шарт.