Россия ташқи ишлар вазири Сурияга ҳужум қилмасликдан огоҳлантирди

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Қўшма Штатларнинг Сурияга ҳарбий ҳужум уюштириши “террорчиликнинг авж олиши” ва қочқинларнинг янги тўлқинига сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Лавров бу фикрни Москвада Сурия Ташқи ишлар вазири Валид ал-Муаллим билан учрашувдан кейин билдирди.

Обама маъмурияти АҚШ Конгрессини Сурияга қарши ҳарбий ҳужум бошлаш ваколатини беришга кўндириш уринишларини давом эттирмоқда. Вашингтон Сурия ҳукуматини 1400дан ортиқ одамни ўлдирган кимёвий ҳужум учун масъул деб кўрмоқда.

Россия, деди Ларов, Яқин Шарқда “ҳалокатли вазият” юзага келишининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда. Унинг айтишича, вазиятни сиёсий йўл билан ҳал қилиш имконияти сақланиб қолмоқда ва Сурия режими тинчлик музокараларига тайёрлигини билдирган.

Ал-Муаллим Россия Президенти Владимир Путиннинг қўллови учун унга президент Башар ал-Ассаднинг шахсий миннатдорчилигини ҳам етказди.