Бугун Ҳиндистон суди бир аёлни оммавий тарзда зўрлаб, ўлдирганликда айбланаётган тўрт эркакни айбдор, деб топди.
23 ёшли талаба қиз ўтган йилнинг декабр ойида Деҳли шаҳрида бир гуруҳ эркаклар тарафидан бир неча марта зўрланиб, темир тўқмоқ билан калтакланганидан икки ҳафта ўтиб касалхонада вафот этган эди. Мазкур ҳодиса халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланган эди.
Судланувчиларнинг тўрталаси қотиллик, жинсий тажовуз ва жиноий тил бириктирганликда айбдор, деб топилди. Уларга ўлим жазоси берилиши мумкин.
31 август куни мазкур ҳодисга алоқадор 18 ёшли йигит ҳам вояга етмаганлар ишлари бўйича суд томонидан айбдор, деб топилди. У жиноятни содир этган пайтда ёши 17тида бўлгани боис аҳлоқ тузатиш муассасида уч йиллик қамоққа ҳукм қилинди.
Айбланувчиларнинг яна бири март ойида қамоқхона камерасида осиғлиқ ҳолда топилган эди.