Сурия ҳукумати ўз ихтиёридаги кимёвий қуролларни халқаро назоратга топшириш ташаббусига розилик берганини айтмоқда.
Сурия Ташқи ишлар вазири Валид ал-Муаллим бу ҳақда сешанба куни Москвада билдиргани хабар қилинмоқда.
Бундан аввал Россия расмийлари Сурия ҳукумати ихтиёридаги кимёвий қуролларни халқаро ҳамжамият назоратига ўтказишга қаратилган “аниқ, конкрет” режа устида иш олиб бораётганини билдирган эди.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сешанба куни айтишича, Москва бу борада расмий Дамашқ билан сўзлашувлар олиб бормоқда. АҚШ ҳарбий ҳужуми олдини олиш мақсадида Москва душанба куни илгари сурган Сурия ҳукуматига қарашли кимёвий қуролларни халқаро назоратга олиш таклифи Вашингтон тарафидан эҳтиёткорлик билан қабул қилинди.
АҚШ Президенти Барак Обама “вазиятдан чиқиш имкони топилиши мумкин”, дея таъкидлади. Лекин шу билан биргаликда Обама мазкур ғоя “чалғитиш ва пайсалга солиш тактикаси” бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирди.
Сурия мухолифати бу таклифни “сиёсий маневр”, дея рад қилди.
Франция Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус сешанба куни қилган чиқишида БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурия режими кимёвий қуролларни халқаро назоратга топширишига доир шартларни белгилаб берувчи резолюцияни қабул қилиши керак, дея таклиф қилди.