Обама Сурия кимёвий қуролларига оид Москва таклифига имкон беришини билдирди

АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама Вашингтон Суриянинг кимёвий қуролларини халқаро назоратга олиш бўйича Россия илгари сурган таклифни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди. Лекин айни пайтда, деди Обама, Сурияга эҳтимолий ҳарбий зарба бериш масаласи кун тртибида қолади.

Оқ уйдан туриб, телевидение орқали қилган мурожаатида Обама, Москванинг кимёвий қуролларини халқаро назоратга ўтказиш ражаси муваффақиятли бўлиши ҳақида гапириш ҳозирча “жуда эрта” дея таъкидлади.

- Ассад режими кимёвий қуроллари борлигини тан олди ва ҳатто бундай қуролларнинг ишлатилишини тақиқловчи Кимёвий қуроллар конвенциясига қўшилишини айтмоқда. Уларнинг таклифи муваффақиятли бўладими, йўқми бу ҳақда гапириш ҳали жуда эрта ва бунга оид ҳар қандай келишув Ассад режими ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришга тайёр эканини намойиш қила олиши керак. Лекин бу ташаббус куч ишлатмасдан кимёваий қуроллар таҳдидини баратарф қилиш имконини туғдиради, айниқса, Россия Ассаднинг энг кучли иттифоқчиларидан бири экани инобатга олинса,- деди АҚШ раҳбари.

Қўшма штатлар, деди Обама, Франция ва Британия каби иттифоқчилари билан мазкур таклиф устида Россия ва Хитой билан иш олиб боради.

Аск ҳолда, дея қўшимча қилди у, Америка жамоатчилигига қилган мурожаатида, чекланган ҳарбий интервенцияни амалга ошириш лозим бўлади.

Бундай вазиятда чора кўрмаслик, деди Обама, кимёвий қуролларни қўлланишига доир хавфли прецедент АҚШ ва унинг иттифоқчилари манфаатларига таҳдид туғдиради ҳамда Ассаднинг иттифоқчиси бўлган Эронни рағбатлантиради. АҚШ президент мамлакат ҳарбий кучларига тайёр туриш тўғрисида буйруқ бергани ва дипломатик уринишларга имкон бериш мақсадида Конгрессдан ҳарбий зарба бериш масаласига доир муҳокамаларни тўхтатиб туришни сўраганини таъкидади.