Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида 37 ёшли аёл тожикистонликларни жиҳодий гуруҳларга ёллашда ёрдам кўрсатганлакда гумонланиб, ҳибсга олинди.
Суд ҳужжатларига кўра, Нигина Тошхўжаева Тожикистонда қидирувда бўлган икки кишига мамлакатни тарк этиб, Афғонистондаги террорчи гуруҳларига қўшилишда ёрдам кўрсатган.
Тожикистон расмийлари иккала шахс ҳам Туркистон Исломий Ҳаракати аъзолари бўлганини айтмоқда.
Тошхўжаева Душанбе аэропортида "жиҳодга қўшилиш мақсадида" Афғонистонга учмоқчи бўлгани гумонланаётган шахс билан бирга ҳибсга олинган.
Расмийларга кўра, тожикистонлик аёлнинг эри террорчи гуруҳ аъзоси бўлгани учун Афғонистонда қамоқда сақланмоқда.
Тошхўжаевага нисбатан жиноий гуруҳ тузиш ва уни бошқариш ҳамда Тожикистон фуқароларини чет элдаги ҳарбий амалиётларга жалб этиш бўйича айбловлар қўйшилиши кутилмоқда.
Агар айбдор деб топилса, Нигина Тошхўжаева 12 йилга қамоқ жазосига маҳкум қилиниши мумкин.