АҚШ Давлат котиби Жон Керри россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан Сурия кимёвий қуролларини халқаро назоратга ўтказиш масаласини муҳокама қилгани Женевага етиб келди.
Икки кун давом этадиган музокараларда Россия ва АҚШнинг кимёвий қуроллар бўйича мутахассислари ҳам қатнашади.
Дамашқ режими ўз ихтиёридаги кимёвий қуролларни халқаро ҳамжамият назоратига топширишга розилик берди. АҚШ Президенти Барак Обама бу борада музокаралар давом этаётган пайтда Сурияга қарши ҳарбий ҳужумни кечиктиришини эълон қилди.
Пайшанба куни Остонада қилган чиқишида Лавров сурияда тинчлик ўрнатиш учун имконият ҳали ҳам бор ва жаҳон уни қўлдан бой бермаслиги лозим, дея таъкидлади.
Россия Президенти Владимир Путин Женева музокаралари арафасида АҚШнинг Сурияга ҳужум қилиши жаҳон тартибини остун-устун қилишидан огоҳлантирди.