Озодлик блоггерларидан теримчиларнинг пахта теримидан қайтаётгани ҳақидаги хабарлар кела бошлади. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда ҳам "Хайр пахтазор, салом Тошкент!" мазмунидаги битиклар қолдирилмоқда. Twitter фойдаланувчиларидан бири эса бу жараёнга нисбатан "Уруш тугабди" деган жумлани қўллади. Ҳашарчи теримчилар битиклари “WhatsApp Пахтакор” блогида! + 420 608 549 460
"Пахтага жаҳд қилганимиз бюжетда пул йўқлигиданмас"
Озодлик муштарийларидан бири Ўзбекистонда пахта бўйича давлат режаси бажарилган бўлсада, ўқувчию ишчи-теримчиларнинг даладан қайтарилмаётганига шундай муносабат билдирди:
"... мана эсон омон 1 милярд долл пахта контракт тузиб олдик. шундан бизга 10% колсаям 100 млн ни булашиб оларканмиз. марра бизники, келажак бизники! бир секрет айтайми? пахтага жидду жахд килишимиз буджетта пул йуклигиданмас. хозир европа амеркалада уй жой виллалар сувтекин сотиляпти. шартта шартта оладиган пайт! канча куп пахта терилса, бизга шунча маза! яна азгина териб берилар, хеч булмаса неварамни австрияда укитиб олай. рахмат..." дея қочирим қилди муштарий.
"Вилоят коллежлари пахтадан қайтяпти"
Озодликка ёзаётган блоггерлар Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳам теримчи-ўқувчилар пахтадан қайтаётгани ҳақида хабарлар йўллай бошлади.
"... Jizzax kollej pahtadan qaytishapti. uraaa...", деб ёзди пахта терими мавсумида энг қизиқарлик битикларни йўллаб келган блоггер.
Яна бир блоггер эса: "... Самарканд пахтадан кайтияпди бугун...", деб ёзди.
Яна бир блоггер: "... Ha Gallaorol kollejlari ham qayebdi kecha bitta kollej kelibdi...", деб хабар қолдирди.
"Студентлар пахта фронтидан қайтишяпти"
24 октябрь куни ўзбек тилидаги ижтимоий тармоқлар ва Озодликнинг WhatsApp тармоғидаги блогига талабаларнинг пахтадан қайта бошлангани ҳақидаги хабарлар кела бошлади.
"... Bugun towkentni irrigatsiya va miliratsiya instituti bilan qiwloq xojalik institutiga qaytiwga kamanda berildi bu katta yangilik...", деб ёзди блоггерларимиздан бири.
Ҳашарчи-теримчи-талабаларнинг пахтадан қайтишини "урушнинг битганига" қиёслаган Twitter фойдаланувчиларидан бири эса ўхшатмасига шундай изоҳ битди:
"... paxtani tuganini eshitib yodimga O'.X ning urushning so'nggi qurboni keldi,twit ushandan!..."
Унга жавобан яна бир фойдаланувчи: "... styudentlar armiyasi paxta frontlaridan qorayib-qizarib qaytisha boshladi ) ..." дея муносабат билдирди.
Пахта-2013 мавсумининг аввалгилардан кўра оғирроқ ва кескинроқ ўтгани эътироф этилаётган ижтимоий тармоқларда бу жабҳани "фронт"га қиёслаётганлар кўп бўлди.
"Ота-онамдан пул сўраш жонга тегди!"
Тошкентдаги Молия институтида ўқишини айтган блоггерлардан бири шу кунларда Жиззах вилояти Пахтакор туманида пахта тераётгани ҳақида ёзди.
Унинг ёзишича, талабаларни пахта теришга зўрлаш кучаймоқда. Бунинг устига, теришга пахта тополмаган талабалардан пул сўралмоқда.
"... Man moliya instda oqiman. Bizani jizzahi paxtakor tumaniga paxta terishga chiqarmoqchidi. Paxtaga chiqishi holamagan studentlaga 400mingli narsani obke divoti uje jonga teydi har kun pul. Nega chunishmidi zam dekanla. Student sog'iladigan sigirmasku. Man qiz bola böp turib uydigilani joniga teydim pul divurib. Lekin moliyadigi ishlamidigan tegida moshinasi bor bollaga judayam qiyin zam dekanla dekanla eshe qilib minishadi. Moshinasini remont qildirtiradi..."
"Халқаро ташкилотларга ёзмоқчимиз!"
Бухоро вилоятидан мактуб ёзган блоггерларимиздан бири далада пахта тугагани боис, теримчилар гуруҳи пахтаси чала терилган далаларга олиб борилаётгани ҳақида ёзди.
Унинг ёзишича, пахта режасини бажариш қистови билан теримчиларга босим ўтказаётган, баъзи ҳолларда эса куч қўллаётган гуруҳ таркибига ҳоким ва прокурорлар ҳам қўшилиб олган.
"... Buxoroning Qorovulbozor tumanida talabalar paxta terishyapti. Dalalarda paxta qolmadi hisob. Lekin hokim bilan prokuror kolleju universitet domlalaridan paxta talab qilgani qilgan. Keyin domlalar bizdan paxta talab qilishadi. Hokimu prokuror bizga yordam berib sharoitni yaxshilasa bo'lardi. Faqat o'zini, planni, kursisini o'ylaydi hammasi. Endi avtobus bilan olib chiqib, uzoq joylarga paxta terishga olib borishyapti. Hammasi jonga tegdi. Talabalar birlashib hokim bilan prokurorning ustidan xalqaro tashkilotlarga shikoyat yozishmoqchi..."
"Молияга кирсанг бўлмасмиди, этаклари ярим қўзим?!"
Озодликка Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг машҳур бўлган "Қора кўзим" қўшиғига ёзилган пародия йўлланди.
Ушбу қўшиқда шу кунларда пахтазорда юрган теримчи-талабалар аҳволи куйга солинган.
"Қора кўзим" иборасини "Қора қўзим"га алмаштирган ҳаваскор қўшиқчи оғзидан янграган тарона матнини қуйида ўқишингиз мумкин:
Қора қўзим...
Еганинг фақат макаронмиди?
Терган пахтанг гавҳармиди?
Очлик шому саҳармиди?
Кўнгли ярим қора кўзим,
этаклари ярим қўзим...
Қора кўзиммммм...
Ёш бошинг пахта қаритди,
Кўз ёшинг деканинг артди,
Сен пахткор, деб ким айтди?
Кўнгли ярим қора кўзим,
этаклари ярим қўзим...
Қора қўзиммммм...
Сенга толе кулмасмиди?
Молияга кирсанг бўлмасдими?
Пахтада оч ўлмасмидинг?
Кўнгли ярим қора кўзим,
этаклари ярим қўзим...
Қора қўзиммммм...
Молияга хавас қилиб,
Местный қизларни устун қўйиб,
Пахтада юрибсан чириб,
Кўнгли ярим қора кўзим,
этаклари ярим қўзим...
Қора кўзиммммм...
Қора қўзиммммм...
Қуйида эса ушбу қўшиқни тинглашингиз мумкин:
Озодлик ҳозир бу қўшиқ муаллифини қидирмоқда. Мақоламизни ўқиётганганлар орасида муаллиф ҳам бўлса, илтимос бизга боғланинг!
Ёки муаллифни таниган-билганлар бўлса, у билан суҳбатлашиш истагида эканимизни етказиб қўйсангиз.
"Мен 786, пахта пайкалидан маюс боқаман..."
Блоггерлар йўллаган яна бир шеър эса ўзбекистонлик телетомошабинлар томонидан севиб томоша қилинган "Вир ва Зара" номли ҳинд филмидаги шеърлардан бирига ёзилган пародиядир.
Ушбу шеърни қуйида тўлиқ ўқишингиз мумкин:
"... Мен пахтакор, етти юз саксон олтинчи,
пахта даласидан маюс боқаман
эзар уй соғинчи дилни ёқаман.
Эсларман хотиннинг ширин ошларин,
ширин сўзла учирган камон қошларин.
Мен теримчи, етти юз саксон олтинчи,
пахта даласидан маюс боқаман,
Тушимда бир паригадардим тўкаман.
Уйготар эркалаб юзимдан ўпиб
уйғонсам тутзорда ётган бўламан.
Мен етти юз саксон олтинчи,
пахта пайкалидан маюс боқаман,
Дилимда ёрнинг бедор соғинчи.
Бўйнимда этакнинг оғир боғичи.
Фидолар айлайман пахтага жоним,
20 кун сен учун фидо Ўзбекистоним.
Бу нечук иш план битса бита қолмайди,
обедга кеч колсам менга бит ҳам қолмайди.
Эртадан кечгача терларга ботиб,
жону жаҳдим ила пахта тераман.
Қизларни пахтаси саксон бўлганда,
беш кило пахтамга маюс боқаман.
Мен етти юз саксон олтинчи,
пахта даласидан маюс боқаман.....
“WhatsApp Пахтакор” блогига Сиз ҳам ёзинг!
Ўқиганингиз, Озодликнинг ижодкор муштарийлари “WhatsApp Пахтакор”га йўллаган битиклар эди.
Ушбу блогда тилга олинган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
Озодликка ижод намуналарингизни йўлланг ва Озодлик муштарийлари олқишига Сиз ҳам сазовор бўлинг!
Манзилларимиз:
WhatsApp + 420 608 549 460
E-mail: ozodlikmail@gmail.com, isakovab@rferl.org
Skype: Ozodskype, issakovab
Twitter:@BarnoAnvar
Mоб: +420 602 612 713 (SMS ва қўнғироқлар)
Факс: +420 2 2112 6604

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди