Франция президенти Франсуа Олланд БМТнинг Сурия бўйича резолюцияси ҳафта оҳирида овозга қўйилиши мумкинлигини билдирди.
Якшанба куни телевидение орқали чиқиш қилган Олланд Россия ва АҚШнинг Суриядаги кимёвий қуролларни халқаро назоратга топшириш бўйича келишуви “муҳим қадам” экани, бироқ “якуний нуқта” эмаслигини таъкидлади.
Президентга кўра, Суриядаги бўҳронга сиёсий ва дипломатик йўл билан барҳам беришнинг имкони бор, бироқ ҳарбий куч ишлатиш эҳтимолидан воз кечмаслик керак.
Франсуа Олланд душанба куни Сурия масаласи бўйича Британия Ташқи ишлар вазири Уилям Ҳейг ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан учрашади.
Франция президенти расмий Дамашқни 21 августда кимёвий қурол ишлатганликда айблаб, президент Башар Ассад режимини қуролсизлантириш учун ҳарбий куч қўллаш таклифини илгари суриб келади.