Сурияда текширув ўтказган БМТ инспекторлари Дамашқ яқинида 21 август куни тинч аҳоли вакилларига қарши кимёвий қурол қўлланилганига оид “аниқ ва ишонарли” далилларга эга эканларини таъкидламоқдалар.
Экспертларнинг бу хулосасини БМТ Хавфсизлик кенгашининг душанба куни ўтказилган мажлисида Бош котиб Бан Ки Мун тақдим этди.
Мазкур маълумотларга кўра, Сурия пойтахтига яқин Гута деган жойда август ойининг иккинчи ярмида зарин кимёвий моддасини ташиган “ер-ер” русумидаги ракеталар қўлланилган, пировардида юзлаб одам нобуд бўлган.
Инспекторлар “Бу заҳарли модда айнан ким томонидан қўлланилган?” деган саволга жавоб топишга масъул эмасдилар.
БМТ Бош котиби бу кимёвий ҳужумни “ҳарбий жиноят”, деб атади.
Дамашқ АҚШ ва иттифоқчиларининг кимёвий қурол қўлланилишга алоқадорликка оид айбловларини рад этиб келади.
Ўтган ҳафта Россия ва АҚШ ташқи ишлари вазирлари иштирокида Сурия расмийлари томонидан Дамашқ тасарруфидаги барча кимёвий қуроллар ҳақидаги маълумотни очиқлаш ва уларни йўқ қилиш бўйича келишувга эришилганди.
Қўшма Штатлар, Буюк Британия ва Франция Сурия томонидан бу мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда бу мамлакат учун “жиддий оқибатлар” олиб келувчи резолюция қабул қилинишини талаб қилиб келмоқда.