Вашингтондаги АҚШ ҳарбий флот кучларига қарашли мажмуада 12 кишини отиб ўлдирган қуролли шахс собиқ флот хизматчиси экани маълум бўлди.
34 яшар Аарон Алексис душанба куни полиция билан тўқнашувда отиб ўлдирилди. Воқеада яна саккиз киши яраланди. Ҳужум сабаби ҳозирча маълум эмас.
Дастлаб полиция отишмада яна икки киши иштирок этгани тахмин қилинаётганини билдирган эди. Кейинроқ ҳужумни Алексиснинг бир ўзи амалга оширгани билдирилди.
У Флот кучларининг Интранет тармоғида шартнома асосида ишлаган.
Федерал тергов бюросига кўра, Аарон Алексис Вашингтондаги ҳарбий флот базасига кириш учун расмий ҳужжатга эга бўлган.
АҚШ Президенти Барак Обама ўз телемурожаатида мамлакатда ўқотар қурол қўлланиши ва кўплаб одам нобуд бўлишига сабаб бўлган бу ҳодисани “ақл бовар қилмас зўравонлик”, деб атади.
Ҳужум содир этилган мажмуада АҚШ Ҳарбий-флот кучлари бошқармасининг турли идоралари жойлашган.
Оқ уйдан беш километрча нарироқда жойлашган бу мажмуада уч мингга яқин киши ишлайди.