Яманнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вазири Хурия Машхур мамлакатда вояга етмаган қизларни турмушга беришни тақиқловчи қонунни қайта жорий қилишни таклиф қилди.
Маҳаллий ахборот воситалари хабарига кўра, бу масаланинг кўтарилишига 8 яшар Раван исмли қизча турмушга берилгани ва никоҳ кечасида эри билан жинсий яқинлик пайтида ички органлари, жумладан бачадони йиртилиб қон кетиши оқибатида вафот этганига доир воқеа сабаб бўлган.
Вазир қизларни турмушга бериш ёшини 18га кўтаришни таклиф қилмоқда.
Воқеа содир бўлган Халад шаҳри маъмурияти 40 яшар куёвнинг қилмишини хаспўшлашга уринмоқда.
Шаҳар полицияси бўлими бошлиғи Муҳаммад Аҳмад куёв шаънига айтилган айбловларни “асоссиз” дея атади.