Ню Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 68-сессияси иш бошлади

Сешанба куни тушдан кейин Ню Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси ўзининг 68-сессиясини бошлади.

Анжуман олдидан журналистлар олдида сўзлаган Ассамблея раиси Жон Эш аъзо давлатларга фикр алмашиш учун уч мавзу, шу жумладан, 2015 йилдан кейинги тараққиёт мақсадлари мавзуси таклиф этилажагини билдирди.

БМТ Бош Ассамблеяси раиси БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилиш зарурати туғилганини ҳам қайд этди.

- Кенгашнинг бу ислоҳоти қандай кўринишда бўлиши кераклиги ҳақида Ассамблеяда ҳозирча бир муросага келингани йўқ. Мен бу масалани аъзо давлатлар билан муҳокама қилиб, муҳокамаларда не қадар илгарилай олишимиз мумкинлиги кўрмоқчиман, - деди Жон Эш.