Қудуққа тушиб кетиб, 15 кун давомида шу қудуқ ичида қамалиб қолган хитойлик омон қолди.
Синхуа агентлиги хабарига кўра, Хитой шарқидаги Ҳунан вилоятида 38 ёшли аёл Су Цисю 1 сентябр куни чуқурлиги тўрт метрлик қуриб қолган қудуққа йиқилиб тушган.
Қудуқ атрофи маккажўхоризор бўлгани боис аёл додини ҳеч ким эшитмаган. У қудуқни ичига тўкилган маккажўхори донларини еб, ёмғир сувини ичиб кун кечирган.
Ва ниҳоят 16 сентябр куни куни шу атрофда ишлаб юрган хитойлик деҳқон қичқириқ овозини эшитгач, қутқарувчиларни чақиради ва аёл қудуқ ичидан чиқариб олинади.
Су Цисю ҳозир касалхонада, аҳволи қониқарли экани айтилмоқда.