ЖССТ: Ўзбекистонда чекувчилар камайган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, Ўзбекистонда чекувчилар сони етти фоизга камайган.

ЖССТ чиқарган сўнгги ҳисоботда келтирилишича, ҳозирда Ўзбекистонда чекувчилар эркаклар орасида 22 фоизни, аёллар орасида эса 3 фоизни ташкил этади.

10 йил аввал Ўзбекистонда эркак кашандалар умумий аҳолининг 30 фоизини, аёл кашандалар эса 5 фоизини ташкил этган эди.

Ҳозирда Ўзбекистон нафақат дунёда, балки минтақада тамаки кам истеъмол қилинадиган мамлакатлардан бири бўлиб қолмоқда.

Бу мамлакат 2012 йилда дунёнинг 175 мамлакати имзолаган Тамакига қарши халқаро конвенцияга қўшилган эди.