Рус бўлмаган пролетариат учун совет пропагандаси

1920 йилги бу плакатда рус¸ грузин¸ арман¸ озар ва кумик (арабча ëзув) тилларида Кавказ халқи совет пролетатиатига қўшилишга чақирилган.

Озар ва рус тилларидаги бу плакатда 1917-1927 йиллардаги Боку пролетар социалистлар ҳаракатини акс этган. 

1934 йилги бу плакатда рус ва ўзбек тилларида миллионлаб ишчи ва колхозчиларнинг давлат банкида омонат касса дафтарчасига эга эканлиги айтилиб¸ бошқалар ҳам шунга чақирилган. 

1933 йилги жамоа эълонлар тахтасида рус ва ўзбек (лотин ëзуви) тилларида "Ëмон колхозлар йўқ¸ ëмон бошқарувчилар бор" деб ëзилган.

1933 йилги плакатда рус ва ўзбек тилларида қишлоқ хўжалиги ишчилари колхозлар 100 фоиз механизациялаштирилганига қарамасдан отларга эътибор бериш кераклиги ëзилган. (Рассом: Уста Мўмин)

1933 йилги плакатда рус ва ўзбек тилларида "Пахта тайëрлашни муддатида бажарамиз. 1-терим¸ 2-терим¸ 3-терим" деб ëзилган. (Рассом: Семëн Малт)

1920 йилги бу плакатда татар хотин-қизлари Россия аëл пролетариатлари сафига қўшилишга чақирилган. Плакатда русча ва татарчада (араб ëзуви) "Татар хотин-қизлари! Россия совет ишчилари сафига қўшилинг. Россия пролетар аëллари билан қўлни қўлга бериш билан ўтмиш занжирларини парчаланг" деб ëзилган.  

1930 йилларнинг бу плакатида самолëт бир соатдан учиб ўтадиган жойни карвон бир кун¸ бир ҳафта ëки бир ойда босиб ўтиши ëзилган. (Рассом: А.Стрен)

Татар тилидаги бу плакатда қишлоқ хўжалиги ривожи ҳақида сўз юритилиб¸ Владимир Ленин¸ Иосиф Сталин ва Михаил Калинин сўзларидан иқтибос келтирилган.