Ўзбекистон маориф тизимида 10 миллиард сўмлик ноқонуний ҳаражат аниқланди

Ўзбекистон маориф тизимида ўтказилган текширувлар натижасида қарийиб 10 миллиард сўмга баробар бюджет маблағи ноқнуний ўзлаштирилгани аниқланди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Олий мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталарида мамлакат бюджетининг биринчи ярим йилликдаги ижросига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.

Расмий маълумотда айтилишича, 2013 йилнинг олти ойи давомида Халқ таълими вазирлигига қарашли 3389 та таълим муассасасидан 2958 таси текширилган ва уларда 6,4 миллиард сўм ноқонуний ҳаражат қилингани аниқланган.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази тизимида ўтказилган текширувларда 3,5 млрд. сўм миқдорида молиявий хато ва камомадлар қайд этилган.