БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Эроннинг янги президенти Ҳасан Руҳоний ҳукумати бир гуруҳ сиёсий маҳбусларни озод этиш тўғрисида қарор қабул қилганини олқишлади.
Бан Ки Мун Эрон ҳукумати Ҳасан Руҳоний ўз сайловолди тарғиботи давомида берган ваъдаларини бажараётганидан мамнун эканини айтди.
Пайшанба куни БМТ Бош котиби Ню - Йоркда Эрон ташқи ишлар вазири Жавад Зариф билан учрашди. Руҳоний эса кейинги сешанба куни БМТнинг Бош ассамблеясида нутқ сўзлайди.
Чоршанба куни Эронда 11 сиёсий маҳбус озод қилинган эди. Озод қилинганлар орасида Сахаров номидаги мукофот соҳибаси, ҳуқуқ фаоли Насрин Сотуда ҳам бор.